23:13 | 08.01.24
«Ўзгидромет» ҳафта ўрталарида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 10 январда ёғингарчилик кутилмайди, 11 январда баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 10 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +3…+8 даража илиқ, 11 январда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 10 январда кечаси +3…+8 даража, кундузи +13…+18 даража, 11 январда кечаси +3…+8 даража, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 10 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +13…+18 даража, 11 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. 11 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 10 январда кечаси +5…+10 даража, кундузи +14…+19 даража, 11 январда кечаси +5…+10 даража, кундузи +12….+17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. 11 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи 10 январда +9…+14 даража, 11 январда +5…+10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади. 11 январда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 10 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +6…+11 даража, 11 январда кечаси ва кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: