8:45 | 13.12.23
Баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кундузи -5…-7 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кундузи -5…-10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кундузи -3…-8 даража, Навоий вилоятининг шимолида эса -5…-10 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кундузи -3…-8 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин. Ҳарорат кундузи -3…-8 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кундузи -5…-10 даража совуқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: