8:48 | 14.12.23
Йўлларда яхмалак пайдо бўлиб, баъзи жойларда туман тушади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат +1…+3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат -2…-7 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ, чўл ҳудудларда 0…-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат +10…+15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: