8:41 | 16.12.23
Айрим ҳудудларда қор, ёмғир ёғади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат 0…+2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +2…+7 даража илиқ, чўл ҳудудларда 0…-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир, қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир, қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: