1:43 | 19.12.23
Айрим жойларда ёмғир, қор ёғади, туман тушади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат +3…+5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларга туман тушади. Ҳарорат -2 даража совуқ ҳамда 0 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз қор, ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор, ёмғир ёғади, туман тушади. Ҳарорат +2…+7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +8…+13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда декабр ойида қандай об-ҳаво кузатилаётгани ҳақда хабар берилганди.