19:59 | 05.01.24

                       

Ўзбекистонда 2023 йилда болаларга энг кўп қайси исмлар қўйилгани маълум бўлди

Шунингдек, нечта аёл эрининг фамилиясига ўтгани очиқланди.

Ўзбекистонда 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан жами 968 минг 140 нафар чақалоқ туғилгани қайд этилган. Улардан 501 минг 577 нафари ўғил болалар, 466 минг 563 нафари қиз болалардир.

Давлат хизматлари агентлигининг берган статистикасига кўра, ўтган йил мобайнида болаларга энг кўп Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари қўйилган.

Фото: Адлия вазирлиги

Шунингдек, 2023 йилда республика бўйича жами 283 минг 788 та никоҳ қайд этилган. 85 минг 279 нафар аёл турмуш ўртоғининг фамилиясини қабул қилган.

Аввалроқ, 2024 йилнинг илк кунида Ўзбекистонда туғилган эгизаклар ва жами чақалоқлар сони очиқланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: