19:24 | 31.12.23

                       

Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи куни ёғингарчиликсиз, булутли ҳаво кутилмоқда

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор.

«Ўзгидромет» 1 январ куни Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси …+2 даража илиқ, кундузи +10…+12 илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ +2 даража илиқ, кундузи +9…+14 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +12…+17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ +3 даража илиқ, кундузи +6…+11 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Тоғли ҳудудлар – Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади. Ҳарорат кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: