13:29 | 26.12.23
Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди.
«2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Қонун билан 2024 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди, деб ёзмоқда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали.
Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларига ажратиладиган грант маблағларининг белгиланган миқдорлари Қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.
Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:
Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди.
2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.
Қонунга ko‘ra, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.