13:21 | 08.12.23

                       

Ўзбекистонда 2028 йилгача қаттиқ маиший чиқиндиларнинг камида 60 фоизи қайта ишланади

Азиз Абдуҳакимов Дубайда БМТ Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби билан учрашди.

БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилаётган COP-28 — Халқаро иқлим форуми доирасида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Шаҳарнинг «Ўзбекистон» павилонида бўлиб ўтган учрашувдан олдин Азиз Абдуҳакимов Татяна Молчанни БМТ ЕИК Ижрочи котиби этиб тайинлангани билан табриклади.

«Европа иқтисодий комиссияси билан узоқ муддатли, стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бугунги кунда бизда бир қатор таклиф ва йўналишлар мавжуд бўлиб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни истаймиз»,- деган вазир.

Абдуҳакимов Ўзбекистонда атроф-муҳит самарадорлигини баҳолаш тизими муваффақиятли йўлга қўйилганини таъкидлади. Шу билан бирга, экологик муаммоларнинг трансчегаравий хусусияти ва Марказий Осиё давлатларининг ҳар бири миллий ҳисобот тайёрлаётганини ҳисобга олиб, минтақавий ҳисобот ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳисобот Марказий Осиёнинг 5 та давлатини қамраб олиб, атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилишда хабардорликни ошириш, биргаликда қарорлар қабул қилиш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам беради.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Экология вазири Ўзбекистоннинг Орхус конвенциясига тез орада аъзо бўлишини таъкидлаб, Татяна Молчанни 2024 йил 12-17 феврал кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CМS CОP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши доирасида расмий тақдимот тадбирини ўтказишни таклиф қилди.

«Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг 49-моддасида аҳолининг экологик ахборот олиш ҳуқуқи ўз аксини топган. Бу эса Орхус конвенциясига тўлиқ мос келади», – деган Абдуҳакимов.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: