9:13 | 29.12.23
Айрим ҳудудларда қор, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат +4…+6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат +4…+9 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +4…+9 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Ҳарорат +5…+10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга яқин баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, қор, ёмғир ёғади, туман тушади. Ҳарорат -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.