0:10 | 04.01.24

                       

Ўзбекистонда 4 январ куни ҳарорат +17 даражагача илиқ бўлади

Туман тушиши мумкин. Айрим ҳудудларда қор, ёмғир ёғади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+2 даража, кундузи +13…+15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +12…+17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғларда қор ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: