20:25 | 22.12.23

                       

Ўзбекистонда 50 гектарлик Cinema Park қурилади

Cinema Park учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилоятидан ер майдони ажратилади.

Ўзбекистонда «Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси» ишлаб чиқилади. Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда миллий сериалларни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда «Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси» ишлаб чиқилади.

Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрлар учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бунинг учун эркин иқтисодий зона – Cinema Park ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамасига Cinema Park учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимларига ўз вилоятларида «эркин иқтисодий киноҳудудлар» барпо этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Буюк аждодларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион филмлар яратишни ҳам назарда тутиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Миллий сериалларни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланди.

Шу мақсадда «Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси» ишлаб чиқилади. Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрлар учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: