22:33 | 06.01.24

                       

Ўзбекистонда 8-9 январ кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди

«Ўзгидромет» келгуси ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ; 9 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +9…+14 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +7…+12 даража; 9 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +7…+12 даража; 9 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +10…+15 даража; 9 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +14…+19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи 8 январда +7…+12 даража, 9 январда +9…+14 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 8-9 январда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 8 январда кечаси -4 даража совуқ ва +1 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ; 9 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: