13:15 | 20.11.23

                       

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида об-ҳаво совиши кутилмоқда

Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 20-24 ноябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Бугун, 20 ноябр куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кун ўрталарида ҳаво ҳарорати +20…+23 даражагача кўтарилади.

21 ноябр куни ҳаво янада исийди, кундузи ҳаво ҳарорати +24…+27 даражагача кўтарилади, республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғмайди. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти, куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ёмғир ёғади.

22 ноябр, чоршанба куни шимоли-ғарбий вилоятлардан келаётган нам ҳаво массаси бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғ олди ҳудудларида айрим жойларида ёмғир ёғиши кучаяди.

23 ноябр куни фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 24 ноябр куни республика бўйлаб ҳаво қуруқ бўлади. Тоғли ҳудудларда 22-23 ноябр кунлари ёғингарчилик, баъзан кучли ёғади. 20-22 ноябр кунлари шамол баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши, 21—23 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин.

22-24 ноябр кунлари ҳаво ҳарорати +13…+18 даражагача, баъзи жойларда +10…+12 даражагача тушади. 23-24 ноябр кунлари ҳам кечаси ҳаво ҳарорати +3…+6 даражагача пасайиб, шимолда +1…+3 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

Тошкентда 20-21 ноябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 22 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 23-24 ноябрь кунлари яна ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга ўтиб 5-10 м/с тезликда эсади, 22 ноябрда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

20 ноябр куни ҳаво ҳарорати +20…+22 даража, 21 ноябр куни +24…+26 даража илиқ бўлади. 22-24 ноябрда ҳарорат +13…+18 даражагача, 23 ноябрда +11…+13 даражагача тушади. 21-22 ноябрда кечаси ҳарорат +10…+15 даража, 23-24 ноябрда +3…+8 даражагача тушади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: