21:26 | 27.11.23

                       

Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан ҳаво совийди

Шимоли-ғарбий ҳудудлардан кириб келадиган нам ҳаво оқими республика ҳудудининг катта қисмида тарқалади.

«Ўзгидромет» билдиришича, 27-28 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 20-25о гача илиқ бўлади. 28 ноябрда фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

29 ноябрда шимоли-ғарбий ҳудудларидан нам ҳаво оқими кириб келиши ва республика ҳудудининг катта қисмида тарқалиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

30 ноябрда ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғади, бошқа ҳудудлар учун ёғингарчилик кутилмайди. 1 декабрда бутун ҳудуд бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +21…+24 даража бўлади. 29 ноябрда вақти- вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +15…+17 даража илиқ бўлади. 30 ноябр ва 1 декабрда ёғингарчилик кутилмайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: