11:57 | 23.11.23

                       

Ўзбекистонда аёлларнинг автобус ҳайдашига ўзгартиришлар киритилди

Эндиликда, 14 ўриндиқдан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш бўйича уларга қўйилган амалдаги тақиқ бекор қилиниши мумкин.

Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаган ҳолда аёлларга катта сиғимли автобусларни ҳайдашга рухсат берилиши учун бу масала жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Вазирлар Маҳкамасининг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашга доир қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Bugun.uz

Лойиҳага кўра, аёлларни автотранспорт соҳаси билан боғлиқ касбларда меҳнат фаолиятини олиб боришда тенг шароитлар яратиш мақсадида уларга 14 ўриндиқдан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш бўйича амалдаги тақиқ бекор қилиниши мумкин.

Амалдаги тартибга кўра, аёлларни «BC» ва «D» тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 тоннадан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.

Ушбу нормаларга мувофиқ аёллар фақатгина йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмайдиган автобусни ҳайдовчи сифатида бошқариши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: