8:50 | 15.11.23 565

Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлади

Республиканинг айрим ҳудудларига туман тушиши мумкин.

«Ўзгидромет» 15-17 ноябр кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, ҳафтанинг ўртасида мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, кундуз кунлари +20…+25 даражагача илиқ бўлади.

Фото: Bugun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 17 ноябр куни баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 17 ноябр куни баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +18…+23 даража илиқ, 16-17 ноябрда
кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +20…+25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 17 ноябр куни айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ, 16-17 ноябрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +19…+24 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 17 ноябрь куни айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +22…+27 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-16 ноябрда кечаси +1…+6 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ, 17 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 17 ноябр куни айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-16 ноябрда кечаси 1 даража совуқ +4 даража илиқ, кундузи +8…+13 даража илиқ, 17 ноябрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1227
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 544
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 820
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 856
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1513
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 709