17:20 | 28.08.23

                       

Ўзбекистонда байрам муносабати билан пенсиялар олдиндан ўтказиб берилади

Пенсия ва нафақани нақд пулсиз шаклда олувчиларга тўловлар 29-31 август кунлари амалга оширилади.

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия ва нафақа тўловлари олдиндан ўтказиб берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, кекса ёшдаги фуқаролар, пенсия ва нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг сентябр ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Нақд пул шаклида пенсия ва нафақа олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябр кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мамлакатимизнинг барча аҳолисини мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан табриклайди!», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларнинг банк карталарига мажбуран ўтказилаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: