11:38 | 11.01.24
Президент қарори билан ушбу кластерга 60 гектар ер майдони ажратилади.
«Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича «йўл харитаси», фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари ҳамда Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (Кластер) фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Кластер ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.
2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари «Зарур сақлаш амалиёти – GSP» талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: