12:49 | 29.12.23

                       

Ўзбекистонда биринчи марта паркинсонга чалинган бемор операция қилинди

Самарқандда паркинсон касаллигига чалинган беморга «чип» ўрнатиш йўли билан жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Шу йилнинг 26 декабр куни Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Нейрохирургия ва нейрореабилитация илмий-амалий марказида Туркиянинг Medical park клиникаси профессори Саид Ўзтурк иштирокида Ўзбекистонда биринчи марта янги жарроҳлик даволаш усули йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда СамДТУ матбуот хизмати.

Университет ҳузуридаги Нейрохирургия ва нейрореабилитация марказида паркинсон касаллигини хирургик даволашда 5 йилдан бери ушбу касаллик билан оғриб келаётган 63 ёшли беморнинг бош қисмига «чип» ўрнатиш орқали операция муваффақиятли амалга оширилган.

Маълумот учун, паркинсон касаллиги ҳозирги замон нейрохирургия ва неврологиясининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, дунёда ҳар 1000 та одамдан 1-3 тасида (0,1-0,3%) кузатилади. Ўзбекистонда ҳам ушбу касаллик билан касалланганлар сони сўнги вақтларда ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини бергани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: