22:41 | 12.12.23

                       

Ўзбекистонда браконерлик учун жарима миқдори оширилди

Шунингдек, «Қизил китоб»га киритилган ўсимликларни шикастлаганлар каттароқ жарима тўлайди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган ўсимликларга зарар етказганлик учун жарима миқдори беш баробарга, ҳайвонларга зарар келтирганлик учун жарима миқдори эса 10 баробарга оширилди.

Шунингдек, ушбу китобга киритилган ўсимликларга етказилган зарар учун белгиланган жарима қуйидаги коэффициентларда ҳисобланади (битта ўсимлик учун):

йўқолиб кетаётган турлар – БҲМнинг 10 баробари — 3,4 миллион сўм;
камёб турлар – БҲМнинг 4 баробари — 1,36 миллион сўм;
камайиб бораётган турлар – БҲМнинг 2,5 баробари — 850 минг сўм.

«Эндиликда битта қоплонни йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 3 000 баробари — 1 миллиард 20 миллион сўм, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 400 минг доллар ундирилади» дейилади Экология вазирлиги хабарида.

Маълумот учун, мазкур ҳужжат 2023 йил 11 декабрдан кучга кирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: