14:13 | 09.12.23
Дубай шаҳрида БМТнинг UNFF котибияти билан учрашув бўлиб ўтди.
БААнинг Дубай шаҳрида шу йилнинг 5 декабр куни бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференциясида ташкилотнинг Ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш форуми — UNFF котибияти директори Жулиет Биао Куденукпо иштирокида шаҳардаги «Ўзбекистон» павилoнида «Этноэкология: иқлим ўзгаришига қарши курашда анъанавий амалиётлар ва маҳаллий билимлардан фойдаланиш» панел муҳокамаси бўлиб ўтди.
Тадбирнинг мақсади маданият, атроф-муҳит ва экология бўйича фанлараро тадқиқотларни ривожлантириш, маҳаллий ҳамжамиятларни ва уларнинг анъанавий билим тизимларини жалб қиладиган тадқиқотнинг афзалликлари ва хавфларини муҳокама қилиш,Central Asian Green University қошида Этно-экологик тадқиқотлар марказини ташкил этиш бўйича халқаро тажриба ва тавсиялар тўплашдан иборатдир.
Унда барқарор ривожланиш, маҳаллий шароитга мослашиш ва инклюзив экологик амалиёт учун этноэкологик ёндашувларнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Иқлим ўзгаришларини юмшатиш ва мослашишда этноэкологиянинг роли таъкидланди. Анъанавий экин навлари ва етиштириш усуллари, озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳаллий шароитга мослашган архитектура ва яйловларни бошқариш каби мавзуларга ҳам эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий меросни кенгайтириш ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш кутилаётган фанлараро тадқиқотлар ва Марказий Осиёдаги маҳаллий ҳамжамиятлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликни йўлга қўядиган бўлажак «Ўзбекистон этно-экологик тадқиқотлар маркази» тақдимоти ўтказилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: