23:05 | 21.12.23

                       

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади

«Ўзгидромет» 23-24 декабр кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ, 24 декабрда кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 23 декабрда 0…+5 даража илиқ, 24 декабрда кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +12…+17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 23-24 декабрда +2…+7 даража илиқ, кундузи +14…+19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ, 24 декабрда кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 24 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1…+6 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: