18:10 | 08.09.23 963

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача исийди.

«Ўзгидромет» 9-10 сентябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, дам олиш кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади. Ҳарорат шанба куни +30…+35 даража, якшанба куни +32…+37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари шимоли-ғарбий ҳудудларда об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати +22…+27 даражагача пасаяди.

Пойтахт Тошкентда 8 сентябр куни ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсиб, 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат +30…+32 даража бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни +30…+32 даража, якшанба куни +35…+37 даража бўлади.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 76
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 400
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1956
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2706
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 853