Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
21-22 октябр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +7...+12 даража, кундуз кунлари +18...+23 даража атрофида бўлади.
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Эртага, 21 октябр куни шимоли-ғарбий ҳудудлардан булутлилик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади.
Навоий ва Бухоро вилоятларида кечаси ва эрталаб, қолган ҳудудларда кун давомида, баъзи жойларда жадаллиги бироздан ўртачагача бўлган ёмғир ёғади. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
22 октябр куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
Пойтахтда 20-22 октябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 октябрда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +20…+23 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 20 октябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинганди.