14:11 | 21.11.23 599

Ўзбекистонда дарахт ва буталарни ноқонуний кесганлар учун жазо кучайтирилади

Шунингдек, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун ҳам катта миқдордаги жарима ундирилади.

2023 йил 20 ноябр куни Ўзбекистон экологик партияси фракциясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилган.

Фото: Bugun.uz

Унга кўра, қимматбаҳо дарахт ва бута турларини кесиш, шикастлаш ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланади, шунингдек, дарахтларни ноқонуний кесиш ва шикастлаш учун маъмурий жазо чораларни кучайтирилади ва такрорий меъёрлар чиқариб ташланади.

Эндиликда дарахт ва буталарни қонунга хилоф тарзда кесган фуқаро ёки мансабдор шахс амалда белгиланган жарима миқдоридан ўртача беш баробаридан кўп жарима тўлаб беради.

Бундан ташқари, давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган қимматбаҳо дарахт ва бута турларини ноқонуний равишда кесиб ташлаган ёки йўқ қилган шахсларнинг ноқонуний кесилган ва йўқ қилинган дарахтлар ва буталар ўрнига дарахт ва буталарнинг компенсацион кўчатларини экиш бўйича мажбуриятлари, кесилган ва йўқ қилинган жойда белгиланади.

«Дарахт ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишига ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун ҳам катта миқдордаги жарима ундирилади.

Яъни, дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик учун юридик шахслар 99 миллион сўмгача молиявий жарима тўлашидан ташқари, уларга ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади», – деган Одилжон Тожиев.

Яшилмақон умуммиллий лойиҳаси доирасида харажатларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар, суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига қарши курашиш ва сув хўжалиги объектларининг қум билан қопланишига қарши курашиш учун ўрмонзорлар барпо этиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқа дастурлар ва тадбирлар экологик мувозанатни таъминлашга хизмат қилиши кузда тутилган.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 232
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 372
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 404
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 219
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 455
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 331