23:02 | 29.11.23
«Ўзгидромет» декабр ойида ҳаво ҳарорати +22 даража атрофида бўлишини эълон қилди.
«Ўзгидромет»нинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, декабр ойида совуқ бўлмайди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси -6…-1 даража совуққача, шимолда -13…-8 даража совуққача пасайиши мумкин. Ҳавонинг энг иссиқ кунларида эса, ҳарорат +15…+18 даража, жанубда +20…+22 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Келаётган ойнинг дастлабки ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши, ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даража, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. «Ўзгидромет»га кўра, мамлакатда ушбу ойнинг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши жуда кам учрайдиган ҳолатлардандир.
Декабрнинг охирига етиб, ҳаво ҳарорати кечаси +5…+8 даража илиқдан -6…-3 даража совуққгача, кундузи +15…+18 даража илиқдан +2…+5 даражагача илиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: