16:49 | 13.12.23

                       

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар, евро ва рубл курслари ошди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, доллар курси 18,00 сўмга юқорилаб, 12 минг 367,00 сўмни ташкил қилган.

Евро курси эса 10,77 сўмга кўтарилиб, 13 минг 340,28 сўм қилиб белгиланган.

Рубл курси 0,58 сўмга ошиб, 137,54 сўмга тўғри келган.

Маълумот учун, ушбу алмашинув 14 декабр, пайшанба кунидан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: