16:40 | 18.12.23

                       

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилиб, евро ҳамда рубл курслари тушди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, доллар курси 9,19 сўмга кўтарилиб, 12 минг 386,68 сўм қилиб белгиланган.

Евро курси 40,72 сўмга пастлаб, 13 минг 526,25 сўмни ташкил қилган.

Рубл курси эса 1,41 сўмга камайиб, 136,72 сўмга тўғри келмоқда.

Маълумот учун ушбу алмашинув 19 декабр, сешанба кунидан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: