17:30 | 06.11.23
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Ўзбекистонда доллар, евро ва рубл курси яна юқорилаган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, доллар 16,00 сўмга юқорилаб, 12 минг 270 сўмга тўғри келган.
Евро курси эса 138,51 сўмга кўтарилган ва 13 минг 186,57 сўмни ташкил қилган.
Рубл курси 1,23 сўмга ўсиб, 133,01 сўм қилиб белгиланган.
Маълумот учун ушбу алмашинув 7 ноябр, сешанба кунидан бошлаб амал қилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: