16:25 | 17.11.23 866
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси кўтарилиб, рубл курси пастлаган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишча, доллар курси 9,90 сўмга кўтарилиб, 12 минг 280,00 сўм қилиб белгиланган.
Евро курси 11,97 сўмга юқорилаб, 13 минг 327,48 сўмга тўғри келган.
Рубл курси 0,17 сўмга пастлаб, 137,86 сўм қилиб белгиланган.
Маълумот учун, ушбу алмашинув 20 ноябр, душанба кунидан бошлаб амал қилади.