16:37 | 20.11.23 996
Ўзбекистонда доллар курси тушди
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Марказий банк матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистонда доллар курси пастлаб, евро ва рубл курси юқорилаган.

Қайд этилишича, АҚШ доллари курси 2,58 сўмга пастлаб, 12 минг 277,42 сўм қилиб белгиланган.
Евро курси 100,80 сўмга юқорилаб, 13 минг 427,81 сўмга тўғри келган.
Рубл курси эса 1,07 сўмга кўтарилиб, 138,93 сўмни ташкил қилган.
Маълумот учун, ушбу алмашинув 21 ноябр, сешанба кунидан бошлаб амал қилади.