16:18 | 21.11.23 1022

Ўзбекистонда доллар курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар курси тушиб, евро ва рубл курси кўтарилган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, доллар курси 7,35 сўмга тушиб, 12 минг 270,07 сўм қилиб белгиланган.

Евро курси 0,55 сўмга кўтарилиб, 13 минг 428,36 сўмга тўғри келган.

Рубл курси 0,57 сўмга юқорилаб, 139,50 сўмни ташкил қилган.

Маълумот учун, ушбу алмашинув 22 ноябр, чоршанба кунидан бошлаб амал қилади.