16:38 | 01.11.23 1000
Ўзбекистонда доллар курси яна юқорилади
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Мамлакатда доллар курси юқорилаб, евро ва рубл курси пасайди. Бу ҳақда Мрказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, доллар курси 14,58 сўмга кўтарилиб, 12 минг 249,00 сўмни ташкил қилган.
Евро курси 130,21 сўмга пастлаб, 12 минг 921,47 сўмга тўғри келган.
Рубл курси 1,68 сўмга тушиб, 131,53 сўм қилиб белгиланган.
Маълумот учун, ушбу алмашинув 2 ноябр, пайшанба кунидан бошлаб амал қилади.