11:20 | 10.10.23 1436

Ўзбекистонда энди электроскутерларни бошқариш учун «права» талаб этилади

Шунингдек, мазкур транпсорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилиши шартлиги белгиланди.

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу хақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида маълум қилинди.

Унга кўра, йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда белгиланган ишларнинг сифатини янада ошириш мақсадида ушбу қарор қабул қилинган.

Қарорда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг иловасига мувофиқ бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Ушбу қарорда индивидуал ҳаракатланиш воситалари – скутерлар тушунчасига таъриф бериш, улар билан боғлиқ қўшимчаларни йўл ҳаракати қоидаларида акс эттириш ҳамда йўл белгиларини тегишли белгилар билан тўлдириш кераклиги айтилган.

Маълумот учун, қарорда 2024 йил 1 январдан бошлаб ДЙҲХХ органларида двигатели 25 ва ундан ортиқ куб/сантиметр иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 25 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ ёки соатига 25 километр ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ушбу давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситаларини бошқариш фақат тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларга рухсат бериладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда электроскутерлардан фойдаланиш бутунлай тақиқланганди. Шунингдек, Bugun.uz мазкур транспорт воситаларининг пиёдалар учун туғдирадиган ноқулайликлари ва хавфлари ҳақида маълумот берганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1009
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 887
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 542
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 456
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1153
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 948