Ўзбекистонда гепатит «С» билан касалланган болалар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан даволанади
Шунингдек, онкогематологик касалликларга чалинган болалар учун гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиёти жорий этилади.
«Ўзбекистон-2030» стратегияси қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, 2024 йил 1 январдан:
- онкогематологик касалликларга чалинган болалар учун гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиёти жорий этилади;
- вирусли гепатитнинг «С» тури билан касалланган беморларни ҳамда гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси муолажасига муҳтож онкологик касалликларга чалинган болаларни тўлиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади.
- 2023 йил 1 октябрдан оғир ҳаётий вазиятга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши”ни юритиш тартиби жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистонга илк бор Мисрдан гепатит «C»га қарши дорилар олиб келинганди. 2022 йилнинг ноябрь ойида эса ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни даволаш технологияси учун патент олган.