13:14 | 03.12.23
У Ўзбек киношунослиги асосчиларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Жўра Тешабоев 90 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси.
Жўра Тешабоев Ўзбек киношунослиги асосчиларидан бири ҳисобланади. У 1933 йил Андижонда туғилган. 1956 йилда Киев университетини тугатган. 1956—1958 йилларда Андижон маориф бўлимида фаолият юритган.
1958—1960 йилларда «Ўзбекфилм»да муҳаррир, 1960 йилдан Санъатшунослик институтида аввал аспирант, кейинчалик илмий ходим, 1987 йилдан кино ва телевидение бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 1968 йилдан Тошкент давлат Санъат институтида дарс берган.
Жўра Тешабоевнинг асосий илмий ишлари кино санъати назарияси ва тарихига оид масалалар, шунингдек, ўзбек экран санъати арбоблари ижодига бағишланган. Ижодий фаолияти давомида 30 та ҳужжатли филм ҳамда 2 та мультфилмга сценарий ёзган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: