Ўзбекистонда Humo карталаридан пул ўғирланаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди
Компания мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Бугун, 14 ноябр куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон банкларига хакерлар ҳужум қилгани ва Humo карталардан йирик миқдорда пул ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Миллий банклараро протсессинг маркази маълумотига кўра, ушбу маълумотлар тасдиғини топмаган. Humo тўлов тизимида барча хавфсизлик талабларига жавоб бериши ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган.
«Шунингдек, ижтимоий тармоқлар фаолларидан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз, Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарли мавжуд», – дейилган муносабатда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда HUMO банкоматлари вақтинчалик ўчириб қўйилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.