21:30 | 06.12.23

                       

Ўзбекистонда илк бор БМТнинг Осиё ва Тинч океани технологиялар трансфери маркази Бошқарув кенгаши сессияси ўтказилди

Унга Бошқарув кенгашининг амалдаги раиси Инновацион ривожланиш агентлиги директори Олимжон Тўйчиев раислик қилди.

Жорий йилнинг 6 декабр куни Инновацион ривожланиш агентлиги раислигида Ўзбекистонда илк бор ўтаётган Осиё ва Тинч океани технологиялари трансфери маркази APCTT бошқарув кенгашининг 19 сессияси ўз ишини бошлади.

Ҳар йили APCTT ва унга аъзо давлат вакиллари иштирокида келгуси йил учун Бошқарув кенгаши раиси сайлови ўтказилади. 19-сессиянинг биринчи кунида Олимжон Тўйчиев 2024 йил учун Бошқарув кенгаши раислигига, яна бир бор  сайланди.
Маълумот учун: APCTT’нинг 2022 йил Таиланд Қироллигининг Бангкок шаҳрида ўтказилган 18-сессиясида Олимжон Тўйчиев 2023 йил учун Бошқарув кенгаши раиси сифатида сайланган эди.

Сессияда 2022 йил декабридан 2023 йил ноябригача бўлган даврдаги APCTT фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи муҳокамаси ва APCTT фаолиятини баҳолаш бўйича аъзо давлатларнинг тақдимоти,  2024 йилга мўлжалланган иш дастури таклифлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Сессиянинг Тошкент шаҳрида ташкил қилиниши:

  • Халқаро майдонда, илм-фан ва инновациялар соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида кенг тарғиб қилиш;
    -олимларимиз томонидан ишлаб чиқилган ишланмаларни ҳамда яратилган замонавий инновацион инфратузилмаларни жаҳон илмий ҳамжамиятига таништириш;
  • Aъзо мамлакатларнинг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, илм-фан, таълим ва инновацияларга масъул давлат идоралари ўртасида дўстона ҳамкорлик муҳитини қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилувчи технологиялар трансферини амалга ошириш учун етарли шарт-шароит ва имкониятларни кенгайтириш имкониятини яратади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: