16:53 | 28.11.23

                       

Ўзбекистонда йўл ҳаракатида жарима балларини ҳисоблаш тизимига ўтилиши мумкин

Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ёзиш тизимини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Бугун, 28 ноябр куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг мажлисида Транспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш ҳам белгиланаётгани айтиб ўтилган.

Ушбу норма билан ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо белгилаш таклиф қилинмоқда. Бунда ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниш тартиби жорий этилиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: