20:11 | 05.12.23

                       

Ўзбекистонда йил бошидан бери 26 та майнинг ферма фаолияти тўхтатилди

Уларда 145 мингта хонадоннинг бир ойлик эҳтиёжи учун зарур бўлган электр энергияси ўғирланган.

2023 йилнинг январ ойидан буён республика бўйлаб 26 та ҳолатда майнинг фермалар фаолияти аниқланди. Бош прокуратурага кўра, ушбу майнинг ишларида 58,2 миллиард сўмга тенг бўлган 29 миллион кВтли ёки 145 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмол эҳтиёжи учун зарур бўлган электр энергияси ўғирланганлиги аниқланган.

Шунингдек, 29 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарлар процессуал тартибда ушланган.

Маълумот учун, майнинг фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб энергия ресурсларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилишига ҳамда саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо тайинланишига олиб келади.

Аввалроқ, ДХХ давлатга 12 миллиард сўм зарар етказган майнинг ферма фаолиятига чек қўйганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: