19:26 | 03.01.24

                       

Ўзбекистонда малака сертификатини олган ўқитувчиларга 70 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаб берилади

Педагогларга малака тоифалари беришнинг янги тартиби белгиланди.

2023 йилнинг 29 декабрида Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 692-сонли қарори тасдиқланди.

Унга кўра, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда педагогик маҳорати баҳоланади.

Шунингдек, қарорда 2025 йилнинг 1 январ кунидан эътиборан, педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш ҳамда сертификат олган педагог кадрларга базавий тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш амалиётини жорий этиш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда мактаб директорлигига номзодлар менежерликка ўқитилиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: