10:55 | 06.11.23 1496

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони энг кўп бўлган ҳудуд номи айтилди

Ажралишларнинг 60,3 фоизи шаҳар жойларида, 39,7 фоизи қишлоқ жойларида кузатилган.

Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, шу йилнинг январ–cентябр ойларида никоҳдан ажралишлар сони республика ҳудудида 37,7 мингтани ташкил этган. Бу эса 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 17,7 мингтага кўпайганини кўрсатган. Ажралишларнинг 60,3 фоизи шаҳар жойларида, 39,7 фоизи қишлоқ жойларида кузатилган.

Шунингдек, оилада бир нафар фарзанд билан никоҳдан ажралишлар сони 10 минг 229 тани, икки ва ундан ортиқ фарзанд билан никоҳдан ажралишлар 8 минг 331 тани ташкил этган. Фарзандсиз никоҳдан ажралишлар сони анча кўп бўлиб,19 минг 94 та бундай ҳолат қайд этилган.

Инфографика: Статистика агентлиги

Никоҳдан ажралишларнинг энг юқори ўсиш суръати Хоразм, Андижон, Фарғона, Жиззах ва Наманган вилоятларида, ўсишнинг паст даражаси эса Самарқанд, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган. Ажрашганларнинг ўртача ёши эркаклар учун 37 ёшга, аёллар учун 32,9 ёшга тенг бўлган. Бунда энг катта кўрсаткич 62,3 фоиз билан 35 ёшгача бўлган ажралаётган аёллар улушига тўғри келган.

Инфографика: Статистика агентлиги

Маълумот учун, тўққиз ой давомида никоҳдан ажралишлар сони энг кўп ҳудуд Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, пойтахт шаҳарда 4 минг 626 та ҳолат кузатилган. Шу билан бирга, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан юқори даражани эгаллаган. Энг кам ажралишлар эса Навоий вилоятида бўлиб, 1 минг 109 тани ташкил қилган.

Инфографика: Статистика агентлиги

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилнинг 9 ойи ичида қанча киши никоҳдан ажрашгани ҳақида хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1080
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 901
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 555
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 468
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1175
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 960