13:18 | 12.09.23 955

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар «ваучер» тизими асосида тиббий воситалар билан таъминланади

Шунингдек, давлат тиббий суғурта механизмлари босқичма-босқич жорий этилади.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга «ваучер» тизими асосида давлат томонидан протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари тақдим этилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида келтирилган.

Унга кўра, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб:

  • Тошкент шаҳрининг тиббиёт муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва дори воситалари рўйхатини амалиётга киритишни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари билан таъминлаш ишлари «ваучер »тизими асосида ташкил этилади;

Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қайта касбга тайёрлаш харажатларини давлат томониндан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда гепатит «С» билан касалланган болалар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан даволаниши ҳақида хабар берган едик.