16:13 | 11.08.23 1666

Ўзбекистонда ноябрдан автомобил рақамларини рўйхатдан ўтказиш учун бож тўлови оширилади

Сўнгги маротаба давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдори 2011 йилда белгиланган ва шундан бери ўзгармаганди.

Адлия вазирлиги давлат рақами белгиларини рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 1 ноябрдан тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланди:

  1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
  2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;
  3. Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;
  4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
  5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.

Шунингдек:

  • йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
  • йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;
  • РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.

Мазкур буйруқ 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.

Қайд этиш керак, Ўзбекистонда сўнгги маротаба давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдори 2011 йилда белгиланган ва шундан буён ўзгармаганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 201
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1891
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2608
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 829
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 760