8:08 | 07.12.23
«Ўзгидромет» 7 декабр учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат +11…+13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ, Устюртда эса -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат +8…+13 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида эса 0…+5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат +10…+15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат +13…+18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат +9…+14 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: