19:00 | 07.12.23

                       

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий вакили маълумот берди.

Ўзбекистон мактабларида ўқитиладиган рус тили фанидан мактаб дарслигида казино рекламаси аниқлангани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йилда чоп этилган 10-синф рус тили дарслигидаги QR-код ҳаволаси шу пайтга қадар тўғри бўлган ва дарс топшириқларига йўналтирган.

Кейинчалик, QR-кодга боғланган сайт бузиб кирилганлиги мутахассислар томонидан тасдиқланган.

Вазирлик томонидан 10-синф рус тили дарслигидаги машқларни бажариш учун QR-код орқали кирилганда пайдо бўлаётган «онлайн казино» ҳаволасига кириш имкониятини чеклаш бўйича тегишли соҳа ташкилотларига мурожаат қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: