9:20 | 16.11.23

                       

Ўзбекистонда шоу-бизнес юлдузларига уй-жой учун субсидия ажратилади

Bugun.uz «субсидияга муҳтож» соҳа вакилларининг ойлик ва кунлик даромадлари билан қизиқиб, энг таниқли санъаткорлар айни кунларда тўй хизматларида қанча пул ишлаб топаётганини ҳисоблаб чиқди.

Ўзбекистонда шоу-бизнес юлдузларига уй-жой учун субсидия ажратилиши мумкин. Бироқ, ўзбек шоу-бизнес вакиллари шундоқ ҳам ойига ўн минглаб доллар пул ишлаб топади

Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган тегишли қарорига кўра, субсидиялар маданият ва санъат соҳасида хизмат қилувчи, икки йиллик иш стажига эга бўлиши, субсидия ажратилганидан сўнг Маданият вазирлиги таркибида 5 йил ишлаб бериш талаби белгиланган.

Фото: Bugun.uz

Bugun.uz «субсидияга муҳтож» соҳа вакилларининг ойлик ва кунлик даромадлари билан қизиқиб, энг таниқли санъаткорлар айни кунларда тўй хизматларида қанча пул ишлаб топаётганини ҳисоблаб чиқди.

Масалан, Юлдуз Усмонова Тошкент шаҳридаги тўйларда 4-5 та қўшиқ айтиши учун 2000 доллар олади. Бир тўйнинг бошидан охиригача хизмат қилиш нархи эса 10 минг долларни ташкил қилади. Усмонова 30 ноябрга қадар тўйга айтишнинг иложи йўқ. Чунки, хонанданинг шу кунга қадар умуман бўш вақти йўқ.

Ёрқинхўжа Умаров пойтахтдаги тўйларда бешта қўшиқ куйлаш учун 500 доллар олади, туғилган кунлардан эса 600 доллар. Шунингдек, унинг Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларидаги тўйларда бир соат қўшиқ куйлаш учун тўй эгалари 4000 доллардан воз кечишига тўғри келади. Ўз навбатида, Ёрқинхўжа Умаров Тошкентдаги тўйларда 3000 доллар, Самарқанд ва Жиззахда 5000 доллар эвазига тўлиқ хизматда бўлади. Маълумот учун, хонанданинг 1 декабргача бўш куни йўқ.

Ҳамдам Собировнинг пойтахт тўйларда бешта қўшиқ куйлаши 700 долларга тушади, 21 ноябрга қадар камида тўртта тўйи режалаштирилган.

Муниса Ризаева Тошкентдаги тўйларга 1200 доллар эвазига «бирровга» боради ва тўртта қўшиқ куйлайди. Битта тўйда 15 тагача қўшиқ куйлаши мумкин. Бунинг учун тўй эгалари унга 10 минг доллар тўлаши керак. Хонанданинг ноябр ойидаги камида тўртта тўйга чиқиши аниқ.

Райҳон Ғаниевани эса фақат Тошкент шаҳрида, тўйда фонограмма орқали бештагача қўшиқ куйлаши учун 800 доллар олади. Бир соат хизмат эса 5000 долларга тушади. Райҳон ҳам «дежур»га чиқмайди. Лекин у бир кунда Тошкентдаги бештагача тўйда хизматга чиқиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: