16:00 | 04.09.23

                       

Ўзбекистонда «Стихия» — экологик маданият ва ёшлар туризмини ривожлантиришга қаратилган электрон мусиқа фестивали ўтказилди

Санъат, экология ва туризм соҳаси кесишган фестивал бир неча йиллардан буён ўтказилиб келинади.

Шу йилнинг 31 августидан 3 сентябригача Навоий вилояти, қадимий Бухоро шаҳри ва Тўдакўл сув омбори яқинидаги чўл ерларида «Стихия» электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтди.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган.
Фото: Bugun.uz 

Тадбирдан асосий мақсад Ўзбекистонда электрон мусиқани ривожлантириш ва ёшлар туризми оқимини ошириш баробарида мавжуд экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳамда ёшларда экологик маданиятни шакллантириш эканлиги айтилди.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган. Фото: Bugun.uz

Қайд этиш лозимки, фестивал доирасида маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар Бухоро вилоятининг туризм салоҳияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишган.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган.
Фото: Bugun.uz

«Стихия»да бир қатор хорижий меҳмонлар иштирок этди. Жумладан:

  • Германия,
  • Полша,
  • Буюк Британия,
  • Ҳиндистон,
  • Эрон,
  • Грузия,
  • Миср,
  • Қозоғистон,
  • Қирғизистон,
  • Россия каби қатор  хорижий давлатларнинг электрон мусиқачилари ва ушбу йўналиш шайдолари иштирок этган.
Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган. Фото: Bugun.uz
Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган. Фото: Bugun.uz

Бундан ташқари, фестивал 3000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳларни бирлаштирган бўлиб, улардан 1400 нафари Германия, Франция, Қозоғистон ва Россиядан келган.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган.
Фото: Bugun.uz 

Тадбирда чиқиндиларни нотўғри жойларга ташлаш билан боғлиқ экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, экологик маданиятни юксалтириш ва бошқа жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда фестивал ташкилотчилари томонидан ҳудуд бўйлаб чиқинди қутилари ўрнатилган.

Диққатга сазовор жиҳатлардан бири шуки, тадбирда ташкил этилган  «Upcycling» бурчагида эски кийимларни қайта ишлаб тайёрланган янги либос ва сувенирлар ўрин олди. «Ёлғиз астронавт», «Виртуал боғ», «Чиқинди дарахти» каби турфа хил инсталляциялар эса, экологик маданиятни тарғиб қилиш ва фалсафий мушоҳадаларга чорлайди.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган.
Фото: Bugun.uz 
Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган.
Фото: Bugun.uz 

Бундан ташқари, фестивал давомида турли миллат вакилларининг этно-ўйинлари, спорт мусобақалари, таом тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ва бошқа кўнгилочар дастурлар бўлиб ўтди.

Маълумот учун, бу галги «Стихия» фестивали бешинчиси ҳисобланади. 2018 йилдан бошлаб фестивалга Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳри мезбонлик қилиб келган. Бу орқали  жаҳон ҳамжамияти эътиборини экология муаммосига, хусусан, Орол денгизи қуришига қаратиш, шунингдек, Ўзбекистонда ривожланаётган чўл туризми йўналишида сайёҳлар оқимини ошириш ва маҳаллий аҳолини қўшимча даромад билан таъминлаш мақсад қилинган.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган.
Фото: Bugun.uz 

Сайёҳлар фестивалдан жуда мамнун бўлишган ва бу каби тадбирларда иштирок этиш учун бажонидил Ўзбекистонга келишларини таъкидлашган. Улар тадбир доирасида Бухоронинг Эски шаҳар қисмида бўлиб, тарихий жойларни томоша қилиш баробарида миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ҳам харид қилишди. Баъзилари эса, Навоий вилоятидаги Тўдакўл ҳудуди атрофидаги туристик масканларда бўлишди.

Фестивал Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари кўмагида ташкил этилган.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган.
Фото: Bugun.uz 

Фестивал ғарб маданиятини акс эттирса-да, Ўзбекистонда унга қизиқувчилар салмоқлидир. Асосан аҳолининг ёш ва замонавий қатлами қатнашувчи бу фестивал бошқа тадбирларга қараганда ўзига хос атмосферага эга эканлиги билан ажралиб туради.

Аҳоли орасидаги консерватив қатлам «Стихия»га қаршилик қилса-да, бир неча йиллардан бери ўтказилаётган фестивал ҳамон ёшларни бир маконда жамламоқда.

«Стихия» нима?

Ўзбекистонда ҳар йили ўтказилаётган «Стихия» электрон мусиқа, фан ва санъат фестивали ҳисобланади. Унда мусиқачилар, dj’лар, продюсерлар, рассомлар ва олимлар иштирокидаги бир қанча лойиҳалар мужассамланади.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган.
Фото: Bugun.uz 

Иштирокчиларнинг барчасини ер юзидаги ғайриоддий жойда кучли диққатга сазовор жой яратиш, ҳамма учун қулай ва шинам атмосфера ташкил қилиш мақсади бирлаштиради.

Стихия — DJ чиқишлари, ижтимоий ташаббуслар, кўргазмалар, форум, гастрономия ва бошқалар.

Фестивал илк марта 2018 йилда ўтказилиб, бир неча соат давом этган. 2022 йилгача тадбир Мўйноқдаги кема қабристонида, олдинлари денгиз бўлган чўл ҳудудида ўтказилган.

Технология, қуриган денгиз ва юлдузли осмонни уйғунлаштириш истаги сифатида бошланган фестивал 2023 йилга келиб, ўзгача ва каттароқ форматга кўчди. Стихия Бухоро яқинидаги Тўдакўл кўли яқинидаги қумтепаларда, каттароқ майдонда ўтказилди. Ҳудуд 10 квадрат километрдан зиёд майдонни қамраб олган.

Кимлар иштирок этди?

Мутассаддилар бу йилги тадбирда қуйидаги меҳмонлар иштирок этишини маълум қилган:

  • Abadir
  • Acell
  • Derrick May
  • Edige
  • Howie Lee
  • Josef Tumari
  • Ishome (Россия)
  • Matthew Dekay
  • Merlin Ettore
  • Meros
  • Qaraqoom
  • Salome
  • Shadowax
  • SHXCXCHCXSH (Швеция)
  • Sote
  • Voiski (Франция)
  • Wacław Zimpel (Полша) ва бошқалар.

Фестивалдан кўзланган манфаат нима?

Фестивал Мўйноқда ўтказилишидан туризм соҳасини ривожлантириш ва экологик маданиятни ошириш, шунингдек, экологик муаммоларга омма эътиборини қаратиш мақсадлари кўзланган эди. Умуман олганда ҳам шундай. Фестивални ташкил этишдан асосий мақсад Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини ошириш, ички туризмни янада фаоллаштириш, ҳудудга бўлган эътиборни жамлаш, Ўрта Осиё минтақасида ноёб бўлган оммавий тадбирни яратиш ва бошқа шу каби туризм ривожига сезиларли таъсир ўтказувчи йўналишларни қамраб олишдир.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган.
Фото: Bugun.uz 
Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган. Фото: Bugun.uz

Шунингдек, бундай фестиваллар маҳаллий иқтисодиёт учун ҳам фойдадан ҳоли эмас. Такси ва ошхона хизматлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпроқ сотуви, тадбирга жалб этилган туристлар учун ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси ҳамда бир қанча маҳаллий хизмат кўрсатиш тармоқларининг мижозларга хизмат қилиши шулар жумласидан.

Суратда «Стихия» фестивалидан лавҳалар акс этган. Фото: Bugun.uz

Тадбир қандай ўтказилди?

Шунингдек, Навоий вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда кузатилаётган норозиликларни инобатга олган ҳолда, фестивалда алкогол ичимликларини ичиш ва ахлоқсиз ҳаракатлар содир этишни тақиқлаган. Вилоят ҳокимлиги тадбир мутассаддиларидан кафолат хатлари ҳам ёздириб олган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Навоий вилояти ҳокимлиги раҳбарияти ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ва эътирозларга сабаб бўлаётган мазкур жараёнга асло бефарқ эмас. Шунингдек, маънавиятимизга зид, менталитетимизга хос бўлмаган ҳар қандай тадбирга қарши эканлигини маълум қилади.

Дунёвий байрамлар ва тадбирлар Шарқда қандай?

«Стихия» каби тадбирлар нафақат туризм соҳасини ривожлантириш, балки, глобал дунё билан интеграция қилиш вазифасини ҳам бажаради. Бу каби тадбирлар фақат Ўзбекистондагина эмас, бир қатор Шарқ мамлакатларида ҳам ўтказилади.

2022 йил Саудия Арабистонида «Ҳэллоуин» байрами нишонланган. Ижтимоий тармоқлардаги тасвирларда иштирокчилар қўрқинчли либослар кийиб, пойтахт Ар-Риёд шаҳрида айланиб юрганлари акс этган. Байрам пайшанба куни бошланган ва якшанба куни якунланган.

Бу ҳолат «Ҳэллоуин» байрами бир неча йил олдин тақиқланган давлатнинг дунё кўз ўнгида ўзгаришларга учраётганидан дарак беради. Бироқ, байрам баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан танқидларга сабаб бўлиб, бу иш қораланган бўлса-да, баъзи фуқаролар қиролликнинг дунёга очилишини эътироф этган.

2018 йилда бир қанча ахборот агентликлари «Ҳэллоуин» зиёфатига рейд уюштирилгани ва даҳшатли либослар кийган ўнлаб одамлар ушлангани ҳақида хабар берган эди.

Саудия Арабистони каби Бирлашган Араб Амирликлари ҳам дунёга очилмоқда. Мамлакат дунёвий давлатга айланиш йўлида бир қатор Ислом қонунларини юшматиши айтилган.

Амирликлар алкогол истеъмоли ва ўз жонига қасд қилишни жиноят деб ҳисобламаган. Шу ўринда, турмуш қурмаган жуфтликларнинг биргаликда яшашига рухсат берувчи ва аёлларга нисбатан номус жиноятларини жиноий деб ҳисоблайдиган дунёвий йўналишдаги қатор ҳуқуқий ислоҳотларни эълон қилган.

Шунингдек, Дубай шаҳрида жаҳон стандартлари даражасида фаолият юритувчи меҳмонхоналар тармоғи ҳам мавжуд. Бу ер турли тадбирлар ташкиллаштирилиши билан бир қаторда, меҳмонлар учун чекловларнинг озлиги билан ажралиб туради. Дубай шаҳри мусулмон мамлакати ҳисобланган Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган бўлсада, бу ерга ташриф буюрган туристларга кийиниш юзасидан чекловлар қўйилмаган.

«Стихия» ва «Ҳэллоуин» каби байрамлар қатори «Рождество» ҳам яқин шарқ минтақасида кенг нишонланади. Хусусан, Ливан давлати аҳолисининг тахминан 45 фоизи христиан динига эътиқод қилади. Бу ерда, «Рождество» вақти келганда, насронийлар ва мусулмонлар байрамни бирга нишонлашларини кўриш одатий ҳолдир. Уйлар, кўчалар, савдо марказлари, кичик-катта дўконлар байрам муносабати билан безатилади.

Фото: Time Out Dubai

Суриядаги қонли урушлар «Рождество» байрамини сусайтиргани йўқ. Пойтахт Дамашқда «Рождество» карнавали ўтказилиб, аҳоли рақсга тушиш, қўшиқ айтиш ва мамлакатдаги энг баланд Рождество арчасини кузатиш учун йиғилади.

Иордания асосан мусулмонлар мамлакати бўлиб, христианлар 9,7 миллион кишини, аҳолининг атиги 6 фоизини ташкил қилади. Шунга қарамай, «Рождество» куни давлат байрами сифатида тан олинган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: