14:20 | 14.11.23

                       

Ўзбекистонда тадбиркорларга ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш учун грантлар ажратилади

Ҳар бир ишсиз аёл учун уч миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда пул ажратилади.

Оила ва аёллар масалалари қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистонда тадбиркорларга ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш учун грантлар ажратилади.

Фото: Bugun.uz

Маълумотларга кўра, тадбиркорларга 20 нафаргача хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва маҳаллаларда хотин-қизлар марказларини очиш учун грантлар ажратиш кўзда тутилган.

Оила ва аёлларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан ҳар бир ишсиз аёл учун уч миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда пул ажратилади.

Шунингдек, пул Давлат мақсадли жамғармасидан ажратилиши белгиланган.

30 ноябрга қадар масъул шахслар давлат гранти ажратиш учун қўмитага ҳужжатларни юборишлари мумкин. Қарор 15 декабрга қадар кўриб чиқилади, грантлар 20 декабргача берилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда хусусий секторда ишловчи аёлларнинг «декрет» пуллари уч баробарга қисқариши мумкинлиги маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: